ФИФА ЖЧ-2018нинг рамзий терма жамоасини эълон қилди, унга Месси ва Роналду киритилмади

ФИФА куни кеча якунига етган ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу таркибга беш карра "Олтин тўп" соҳиблари - Лионель Месси (Аргентина) ва Криштиану Роналдулар киритилмади.

Дарвозабон: Уго Льорис (Франция).

Ҳимоячилар: Рафаэль Варан (Франция), Деян Ловрен (Хорватия), Киран Триппьер, Эшли Янг (иккаласи – Англия).

Ярим ҳимоячилар: Паулиньо (Бразилия), Лука Модрич (Хорватия), Эден Азар (Бельгия).

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Килиан Мбаппе (иккаласи– Франция), Неймар (Бразилия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!