ФИФА ЖЧ-2022да 48та терма жамоа иштирок этиш ёки этмаслигини қачон эълон қилади?

ФИФА Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақасида иштирокчилар сонининг 32тадан 48тага оширилиши ҳақидаги ўрганиш натижаларини 15 март куни Майамида бўлиб ўтадиган ташкилот кенгашида маълум қилади. Бу ҳақда ФИФА бош котиби Фатма Самура айтиб ўтди.

“Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 48тага етказиш учун 8тадан кўп стадион керак бўлади. Айни дамда Қатар олдига 8та стадион қуриш вазифаси юклатилган. Агар биз мундиал иштирокчилари сонини оширишни хоҳласак, бизга яна қўшимча 4та стадион керак бўлади.

ФИФА кенгашига мураккаб геополитик вазиятда 48та жамоа форматида қандай қилиб жаҳон чемпионатини ташкил этиш вазифасини топширилган ва бу иш натижалари 15 март куни ФИФА кенгашининг навбатдаги йиғилишида эълон қилинади”, - дейди Самура.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!