ФИФА энг яхши мураббий деб кимни эълон қилади?

ФИФА жорий 2018 йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарларнинг якуний учлигини эълон қилди.

Унга кўра Дидье Дешам (Франция терма жамоаси), Златко Далич (Хорватия терма жамоаси) ва Зинедин Зиданлар ("Реал" собиқ бош мураббийи) ушбу соврин учун курашни давом эттиришади.

Ушбу соврин 24 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тантанали маросимда топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!