ФИФА эртага 2017-2018 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилади

ФИФА эртага 2017/2018 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига даъвогар 10 нафар футболчи номини эълон қилади. Бу ҳақда  El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу номга даъвогарлар рўйхати аслида бугун эълон қилиниши керак эди. Бироқ, ФИФА буни бир кун кечиктиришга қарор қилди.

Эртага шунингдек мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши мураббийлар номига ҳам даъвогарлар рўйхати эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!