Флик "Барса" очко йўқотганидан сўнг мардларча фикр билдирди

Ханс-Дитер Флик "Сельта"га (2:2) қарши ўйиндан кейин "Барселона"ни яхшироқ ўйнашга чақрди. 

"Бундай ҳодисалар содир бўлиб туради. Бу биз хоҳлаган натижа эмас, аммо давом этишимиз керак. 

Биз охирги икки турда мумкин бўлган 6 очкодан фақатгина биттасини қўлга киритдик. Хурсанд эмасмиз, ҳеч ҳам хурсанд эмасмиз! Ҳамма кўрсатганидан яхшироқ ўйнаши мумкин. 

Ҳамма "Балаидос"да майдони сифатсизлиги ва кучли шамол эсишини айтди. Бироқ бу баҳона бўлолмайди. Ҳаммаси консентрация ва яна консентрация масаласи. Баъзан ғалаба қозониш осон туюлади, аммо ундай эмас. 

Ҳар қандай натижа бизнинг ўйинимиздан келиб чиқиб содир бўлади. Агар сиз 100 фоиз куч билан ҳаракта қилмасангиз, ғалаба қозона олмайсиз. Ҳаммаси жуда оддий. 

Умид қиламанки, ушбу натижа УЕФА Чемпионлар лигасидаги учрашувимизга ўз таъсирини ўтказмайди",
- деди "кўк-анорранглилар" устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!