ФИФА клубларга янги таъқиқни жорий этмоқчи

ФИФА клубларнинг футболчиларни ижарага бериш сонини камайтирмоқчи.

Халқаро футбол ташкилотининг режасига кўра клублар кўпи билан 8 нафар футболчисини ижарага беришлари мумкин. Бундан ташқари бир клубдан бошқа бир клубга кўпи билан 3-4 нафардан ортиқ футблчи ижарага берилмайди.

Ушбу тартиб жамоанинг 21 ёшгача бўлган футболчилари учун истеъсно қилиниши мумкин.

Агар ушбу қонун кучга кирса, у ҳолда ҳаммадан кўпроқ “Челси” ва “Ювентус” зарар кўради. Чунки, ушбу жамоалар ҳар йили 40дан ортиқ футболчиларини ижарага бериб юборишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!