ФИФА пенальти тепиш қоидаларига ўзгартириш киритмоқчи

ФИФА футбол қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида бош қотирмоқда. Ҳозирда ташкилот мутасаддилари пенальти тепиш қоидаларининг янги вариантини кўриб чиқмоқда.

Унга кўра, пенальти амалга оширилгандан сўнг, дарвозабон қайтарган ёки тўсинга тегиб қайтган тўпга футболчиларнинг қайта тегиши мумкин бўлмайди.

Агар янги қоидага амалга киритиладиган бўлса, пенальти ноаниқ амалга оширилганда (агар дарвозабон қайтарса ёки тўсинга тегиб қайтса) ҳимояланаётган жамоа тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!