ФИФА президенти ЖЧ-2022да 48та терма жамоа иштирок этиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади

ФИФА президенти Жанни Инфантино яна бир бор Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақаларида иштирокчилар сони 48тага етиши мумкинлигини айтди.

“Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш ЖЧ-2026дан эътиборан тадбиқ этилиши келишиб олинган. Аммо, ҳозирда ЖЧ-2022нинг ўзидаёқ ушбу ишни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда ва бунга аксарият футбол федерациялари ташаббус билдиришмоқда. Бироқ, биз биринчи навбатда бунинг учун ташкилотчилар билан маслаҳатлашишимиз лозим. Қатарда 48та терма жамоа иштирок этадиган жаҳон чемпионатини ўтказиш қийин. Шу боис айрим учрашувларни бошқа давлатда ўтказиш ғоялари ҳам мавжуд”, - дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда жаҳон чемпионатларида 32та терма жамоа иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
18/01/2019 13:14
Ана энди жахонга чикамиз