ФИФА президенти VAR тизимидан кўнгли тўлаётганини айтди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Россияда бўлиб ўтаётган мундиалда илк марта қўлланилаётган VAR (видеотакрорлар) тизимининг муваффақиятли ишлаётганини айтиб ўтди.
“Ҳозир аввалгидек офсайддан киритилган голлар ҳам инобатга олинмайди. Аввал шу каби ҳолатлар катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлар эди, ҳозир эса булар йўқ. VAR энди бундай тортишувларга йўл қўймайди, бу дастур ишлаяпти.
Бу борадаги натижалар эса жуда ижобий. Турнир давомида ҳозирча 440та ҳолат видеотакрорлар тизимида кўриб чиқилди. Шуларнинг 19тасини учрашув ҳакамларининг ўзлари бориб кўришди ва 16та вазиятда уларнинг нотўғри қарорлари тузатилди.
Энди жаҳон чемпионатларини VAR’сиз тасаввур қилиш қийин. Биз бунга ҳаракат қилган эдик ва бунга эришдик”, - дейди Инфантино.
Фикрлар