ФИФА президенти ҳам Ла Лига ўйинларининг АҚШда ўтказилишига қарши
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ла Лига ўйинларининг АҚШда ўтказилиши борасидаги ғоя унга ёқмаганини айтди.
“Мен Ла Лига ўйинларини АҚШда ўтишидан кўра, МЛСда йирик ўйинлар бўлишини истардим. Футболнинг умумий тамойили шундаки, сиз ўз уй учрашувингизни ўз майдонингизда ўтказишингиз лозим, бошқа давлатда эмас”, - дейди ФИФА президенти.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 2019 йилнинг январь ойида Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Жирона” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс АҚШда ўтказилиши белгиланган эди.
Фикрлар