ФИФА ёзги трансферлар тафсилотларини маълум қилди

Ёзги трансферлар даврида жамоалар янги футболчислар харид қилиш учун 5,44 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфлашгани маълум бўлди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги маблағ эвазига 8401та футболчининг трансфери амалга оширилган. Таъкидлаш лозимки, ўтган 2017 йилда ушбу кўрсатгич 7590тани ташкил этган ва жамоалар бунинг учун 4,71 миллиард доллар сарфлашган.

Маълумот учун, бу йилги ёзги трансферларнинг 4,21 миллиард доллари  Европанинг кучли бешлик чемпионатлари (Англия, Франция, Германия, Италия ва Испания) клублари ҳисобига тўғри келади.

Жорий ёзнинг энг катта трансфери Криштиану Роналдунинг “Реал”дан (117 млн евро) “Ювентус”га кўчиб ўтиши бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!