
Фабиан Делф нима сабаб Англияга қайтиб кетгани маълум бўлди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳимоячи Фабиан Делф нима сабаб ЖЧ-2018 пайтида ватанига қайтиб кетгани ҳақида айтиб ўтди. Эслатиб ўтиш лозимки “Манчестер Сити” ҳимоячиси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бельгияга (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Англияга қайтиб кетган эди.
Берилган маълумотларга кўра Делф оиласида чақалоқ дунёга келиши кутилмоқда ва футболчи туғруқ пайтида турмуш ўртоғига кўмак бериш учун кетган.
“Фарзанд дунёга келиши бу жуда ноёб кун. Ҳаётда футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор, уларнинг бири бу оиладир. Ўйлайманки у ҳозир ўз оиласи даврасида бўлиши лозим.
Балким у яна ортга қайтар. Бироқ, бу туғруқнинг қачон амалга ошишидан сўнг маълум бўлади”, - дейди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси бугун мусобақанинг 1/8 финал босқичи доирасида Колумбияга қарши баҳс юритади.
Фикрлар