Фабрегас фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Милан" клуби Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегасга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

SportMediaset нашрининг хабар беришича, Италия клуби 31 ёшли испанияликнинг кўчиб ўтиши учун 8 миллион евро сарфлашни режалаштирмоқда, лондонликлар эса ушбу трансфер учун 12 миллион талаб қилишмоқда.

Шу қатори, "россоньерлар" Фабрегас билан янги шартнома бўйича бир қарорга келишгани йўқ. Хавбек 3 йиллик шартнома ва йилига 6 миллион евро даромад топишни талаб қилмоқда, "Милан" эса 2,5 йиллик шартнома ҳамда бир йилга 4,5 миллион евро таклиф қилишмоқда.

Франсескнинг "Челси" билан шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!