Факт: "Насаф" 4 йилдан буён "Бунёдкор"ни Қаршида енга олмайди
Ўзаро учрашувларга оид
Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 23 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 12 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 13:32 “қалдирғочлар” фойдасига.
Биринчи даврада бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган эди.
Қаршидаги учрашувларга оид фактлар
“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида бунгача 11 бор куч синашишган. Шундан 2 тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Қаршидан 3 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Учрашувларда дарвозаларга жами 12та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳозирча тенглик - 6:6.
“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.
“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида ўтган йили ғалабага эришган. Бу учрашув тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилган.
Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:
18.08.2017. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:1
28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:1
26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
Айни пайтда “Насаф” 26 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 36 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди.
Бўлажак учрашувда қаршиликларга Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар футболчи ёрдам бера олишмайди. Шунингдек “Бунёдкор” жамоаси таркибида ҳам шундай тўрт нафар футболчи "Насаф"га қарши учрашувда майдонга тушмайди.

Фикрлар