Факт! “Обод” “Насаф”га қарши ўйинларда умуман гол ура олмаган

“Насаф” 22-тур учрашувини  Тошкентда “Обод” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 22 сентябр жума куни соат 16:00да  ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Мазкур беллашув олдидан "Насаф" матбуот хизмати беллашувга оид маълумотларни тақдим этди. 

ЎзПФЛ 22-тур

“Обод” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

22.09.2017. ТТЙМИ стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Рустам Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Ўзингизга маълум, Тошкентнинг “Обод” жамоаси 2016 йилдан олий лигада иштирок этмоқда. “Обод” ва “Насаф” жамоалари шу пайтгача 3 марта ўзаро куч синашган. Уларнинг барчасида “Насаф” ғалаба қозонган. Бўлиб ўтган учрашувларда “Обод” “Насаф” дарвозасига умуман гол кирита олмаган. Тўплар фарқи 0:5ни ташкил этади.

Мазкур жамоалар ўтган йили дастлаб Қаршида, иккинчи даврада эса Тошкентда ўзаро куч синашишган. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар кичик  1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган. Қаршидаги учрашувда ягона голга Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган эди. Тошкентда бўлиб ўтган беллашувда Фаррух Сайфиев, Фозил Мусаев ва Драган Черан ўз номларини таблога ёздириб қўйишган. 

Жорий чемпионатда ушбу жамоалар дастлаб 7-турда туқнаш келишган. Учрашув Ғузорда бўлиб ўтган. Унда "аждарлар" кичик 1:0 ҳисобида зафар қучган. Баҳсдаги ягона голни Драган Черан киритган эди.

Ўзаро учрашувлар натижалари

01.04.2016. “Насаф” – “Обод” 1:0

12.08.2016. “Обод” – “Насаф”  0:3

22.04.2017. “Насаф” – “Обод”  1:0

Тошкентнинг “Обод” клуби 21 ўйиндан сўнг 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг сўнгги 16-поғонасини эгаллаб турибди. Жорий чемпионатда фақат икки марта ғалабага эришди ва уч учрашувда муроса кўчасини танлаган. Қолган учрашувларда мағлубиятга учраган.

“Насаф” эса ўтган 20 беллашувдан сўнг 35 очко тўплаб, мусобақа жадвалида кучли учликни якунлаб турибди. 

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 21 сентябр жума куни, “Обод” майдонида бўлади. Учрашув соат 15:45да бошланиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!