Факт: “Қўқон-1912” кетма-кет 3 ўйиндан бери “Нефтчи”ни мағлуб этиб келмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эртага Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. 10 май куни Фарғона вилоятининг икки жамоаси – “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” майдонга тушади. Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 24 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган.

“Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 67:31. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1
22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1
19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2
20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4
03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

Факт: Ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувида вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Ҳакамлар

Қўқондаги бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам 3-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган.

Pepsi Суперлига. 11-тур

“Қўқон” – 1912 (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон),

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)

Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 май куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Манба: "Қўқон-1912".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!