Фалькао: Англия билан ўйиндаги ҳакамнинг иши – шармандалик
Колумбия терма жамоаси сардори Радамель Фалькао Англияга қарши (1:1, 4:3 – пенальтилар серияси) учрашувдан кейин учрашув бош ҳаками Марк Гейгер ишидан норози эканини билдирди ва уни кескин тандиқ қилди.
“Ушбу ўйинга АҚШ мамлакати вакилини бош ҳакам қилиб тайинлаш – баҳсли қарор. Ўйинда кўп баҳсли ҳолатлар юз берди ва англияликлар фойдасига ҳал қилди. У фақат инглиз тилида, яни Англия термаси вакиллари тилида гаплашди. Ҳар қандай баҳсли вазиятда у Англия фойдасига қарор чиқарди. Бу шанмандалик”, – деди Фалькао.
Маълумот учун, Марк Гейгер иккинчи бўлим бошида Колумбия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади ва Харри Кейн уни голга айлантирди.
Чорак финалга чиққан Англия терма жамоаси 7 июль куни Швеция билан куч синашади.
Фикрлар