Фалькао: Биз "Атлетико"дан қўрқмаймиз
“Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао ЕЧЛда “Атлетико”га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Мен анчадан бери Мадридга қайтмаган эдим. У ерда кўп яшадим. Ажойиб таассуротлар қолган. Мен барчасини яхши эслайман, аммо ҳозир бу муҳим ўйинда “Монако”га ёрдам беришим зарур. Ижобий натижага эришишни хоҳлаймиз. Бу ўзимизга бўлган ишончни оширади, – дейди Фалькао.
– Бизга мавсум бошида ўйинчилар етишмади. Мураббий ёш таркибни ишга солди. Улар галма-гал бизга ёрдам берди, ёшлар ўз ёшида яхши ўйнашади. Умид қиламанки, бу ўйинда мақсадга эришиш учун улар барча имкониятларни ишга солади.
– Биз профессионалмиз ва ҳар қандай қийинчиликларга тайёрмиз. Бу футбол ўйини, вазифамиз чиқиш ва рақибдан қўрқмаймиз.
“Атлетико” – “Монако” баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан соат 00:55да старт олади.
Фикрлар