Фалькао эртага "Брюгге"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин
"Монако" клуби форварди Радамель Фалькао Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Брюгге"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли колумбиялик футболчининг сон мушакларида кичиб жароҳат мавжуд. Шу боис унинг эртанги ўйинда иштирок этмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.
Эслатиб ўтамиз, "Брюгге" - "Монако" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.
Фикрлар