Фалькао яна "Атлетико"га қайтиши мумкинлигига шаъма қилди
"Монако" клуби форварди Радамель Фалькао яна "Атлетико"га қайтиш нияти борлигига шаъма қилди.
“Келажакда сизни нималар кутаётганини билмайсиз. “Атлетико” ҳамиша юрагимда.
Ҳозирча “Монако” билан шартномам якунлангач нималар бўлишини билмайман. Собиқ жамоамга қарши ўйнаганимда эса ҳамиша ғалати туйғуларни ҳис қиламан”, - дейди колумбиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Фалькао “Атлетико” сафида 2011-2013 йилларда тўп сурган.
Фикрлар