Фекир "Челси"га ўтишга жуда яқин турибди

Лондоннинг "Челси" клуби яқин вақтлар ичида "Лион" етакчиси Набиль Фекирни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда TransfersLlVE нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “аристократлар”нинг 25 ёшли франциялик футболчи трансфери борасида француз клуби билан ўтказган музокаралари муваффақиятли якунланган. Маълумотларга қараганда Фекирнинг "Стэмфорд Бриж"га кўчиб ўтиши “Челси”га 56 млн еврога тушади.

Маълумот учун, Фекир ўтган мавсум “Лион” сафида жами 40та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!