Феликс Санчез: Ўзбекистон топ жамоа ҳисоблангани боис мағлуб бўлдик

"Бугун ўйин қийин кечди деб айта оламан. Ўйинимиз унчалик қовушмади. Бугунги ўйинда тўп кирита олмадик. Чунки Ўзбекистондек жамоага гол уриш осон эмас. Осиё кубоги биз учун катта аҳамиятга эга. Биз жаҳон чемпионатига босқичма босқич тайёргарлик кўрамиз. Осиё кубоги биз учун ушбу муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

Ҳимоямизда муаммолар бор деб айта олмайман. Гол ўтказганимиз ўйиндаги камчиликлардир. Кейинги ўйинларда бу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Дарвозабонимиз бугун яхши ўйин кўрсатди. Голдаги вазият бу дарвозабоннинг хатоси эмас балки ҳужумчининг маҳоратидир. Ўзбекистон топ жамоа ҳисоблангани сабаб мағлуб бўлдик деб ҳисоблайман", - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!