Феллайни Хитой клубига ўтишга рози бўлди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни фаолиятини Хитойнинг "Шаньдун Лунен" клубида давом эттиради. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи хитойликлар билан келишувга эришган ва жорий қишки трансферлар давридаёқ ушбу жамоага кўчиб ўтишга тайёр. Энди бунинг учун клублар раҳбарияти ўзаро келишувга эришишса бас.

Маълумот учун, Феллайни МЮ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 177та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22та гол ва 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!