Феллайнига Хитой ва Туркиядан таклифлар бўлмоқда
“Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Маруан Феллайни жамоасини ўзгартириши мумкин.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчига “Милан” ва “Порту”дан ташқари шунингдек Хитой ва Туркия клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Феллайни Жозе Моуриньо даврида МЮнинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланар эди. Аммо, жамоага Оле-Гуннар Сульшер келгач у захира футболчисига айланиб қолди.
Маълумот учун, Феллайни жорий мавсум АПЛда жами 14та ўйинда майдонга тушди ва 2та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар