Фирмино ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Кеча “Тоттенхэм”га қарши баҳсда кўзидан жароҳат олган "Ливерпуль" форварди Роберто Фирмино Чемпионлар лигасининг илк турида ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Мерсисайдликлар матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчининг жароҳати жиддий эмас, лекин шундай бўлсада у яқин кунлар ичида клуб шифокорлари назоратида бўлади. Шу боис Фирминонинг ПСЖга қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, “Ливерпуль” – ПСЖ учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!