"Формула-1" болидлари тезлиги мисли кўрилмаган даражада бўлади

 
Пойгачилар уюшмаси раиси Алекс Вурц "Формула-1" болидлари хавфсизлигини ошириш лозимлиги ва бу тезликнинг ҳам ошишида муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
 
- Машиналар бундандан хавфсизроқ ва янада тезроқ бўлиши керак, - деди Алекс Вурц. - Биз болидлар тезлигини соатига 450 километрга чиқара оламиз. Бунинг учун болидлар хавфсизлиги ҳам оширилиши шарт. Бундан қилиш, фақат "Формула-1"га хос ва бу одамларни ҳайратга солади.
 
 
"Формула-1" пойгаларида хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради. Мусобақада қатнашадиган ҳар бир болид хавфсизлик бўйича жиддий текширувдан ўтказалади. Шундай бўлса-да, "Формула -1" тарихида охири ўлим билан тугаган нохуш ҳолатлар ҳам бўлган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!