Шомуродов ва Файзуллаевнинг юлдузларга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Спорт статистикасига ихтисослашган Flashscore портали «Истанбул Башакшеҳир» сафида тўп сурaётган ўзбекистонлик футболчилар — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Туркия Суперлигаси иккинчи туридаги ўйинини баҳолади. 

«Трабзонспор»га қарши беллашувда Истанбул клуби майдонни 1:2 ҳисобида мағлубият билан тарк этди.

Шомуродов ушбу учрашувда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонга тушди. У рақиб дарвозаси томон 4 марта зарба йўллади, кутилган голлар кўрсаткичи (xG) 1,14 ни ташкил этди. 

Элдор 16 узатманинг 14 тасини аниқ манзилига етказди (88 фоиз). Ўзбек футболчиси пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо бу мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарли бўлмади. Flashscore Шомуродовнинг ўйинини 6,8 баллга баҳолади.

Ҳужумкор футболчи позициясида ҳаракат қилган Аббосбек Файзуллаев эса порталдан 6,1 балл олди. Унинг ҳисобида дарвоза 2 та томон зарба, тўп билан 28 марта муомала ва 14 узатманинг 12 таси (86 фоиз) аниқ чиқди.

Қайд этиш керакки, Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг зўр тўпурари бўлган Элдор Шомуродов шу тариқа 2026/2027 йилги мавсумда Туркия чемпионатидаги иккинчи голини урди. У аввалги турда «Кожаэлиспор»га қарши ғалабали ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этган эди.

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ голлари ўйини тақдирини ҳал қилди

Ғалабали учрашувда Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов нега жим?

Ҳусановнинг рейтинги кескин ошадиган бўлди

Ана холос: Ҳусановга жой беришмади!

Шомуродов трансферидан воз кечганимиз йўқ!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!