Франциска Пройс соғлигидаги муаммолар сабаб, "Рожество пойгалари"да иштирок этмайдиган бўлди

Германиялик пойгачи Франциска Пройс соғлигидаги муаммолар сабаб, Германиянинг Гельзенкирхен шаҳрида 28 декабрь куни ўтказиладиган "Рожество пойгалари"да иштирок этмайдиган бўлди. 

22 ёшли спортчи ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали бунинг сабабини оммага маълум қилди.

- Афсуски, ўтган ҳафта мен учун у қадар омадли бўлгани йўқ. Нове Местодаги пойгадан сўнг менда инфекция борлиги аниқланди. 
Шу сабабли, Гельзенкирхендаги пойгаларни ўтказиб юборишга мажбурман. Энди Оберхофдаги баҳсларга қадар тайёр бўлишга ҳаракат қиламан,
- деб ёзади Пройс. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!