Франция. ПСЖ мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

Ҳозиргина Франция Биринчи дивизиони 22-туридан ўрин олган “Лион” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Даставвал, учрашувнинг 2-дақиқасида Набиль Фекир ҳисобни очди. Бироқ биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лейвен Курзава ўзининг суперзарбаси билан мувозанатни тиклади. 

Ўйин сўнггида эса заҳирадан майдонга тушган Мемфис Депай гол киритиб, "Лион"га ғалаба келтирди.

Қайд этиш жоиз, ПСЖ чемпионат доирасидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Жамоа бунга қадар "Страсбур"га мағлуб бўлган эди.

Франция Биринчи дивизиони. 22-тур

Лион – ПСЖ 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 2 Фекир, 1:1 – 45 Курзава, 2:1 - 90 Депай.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Рафаэл, Морель, Ауар (Депай, 69), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Корне, Диас (Траоре, 77).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва, Верратти (Пасторе, 87), Ло Чельсо, Рабьо, Ди Мария (Менье, 61), Мбаппе (Дракслер, 36), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (53), Менди (60), Верратти (77), Кавани (80).

Четлатиш: Дани Алвес (57).

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!