Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини 17-ўриндаги жамоадан қабул қилиб олди

Ҳозиргина Франция Биринчи дивизиони 16-туридан ўрин олган “Страсбур” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари мавсумдаги илк мағлубиятини 16-турга келиб,  17-ўриндаги жамоадан қабул қилиб олди.

Франция Биринчи дивизиони. 16-тур

Страсбур – ПСЖ 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 13 Да Кошта, 1:1 – 42 Мбаппе, 2:1 – 65 Баокен.

Страсбур – Камара (Укиджа, 72), Манган, Лала, Сека, Коне, Ахолу, Лиэнар, Мартен, Терье, Баокен (Саади, 82), Да Кошта (Гримм, 86).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Пасторе (Ло Чельсо, 81), Рабьо, Дракслер (Верратти, 80), Ди Мария (Кавани, 75), Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Берчиче (44), Да Кошта (50).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!