Франция чемпионатининг икки гранди бир футболч учун кураш бошлади

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Бенжамин Хенрикс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли германиялик футболчи учун "Монако" ва ПСЖ клублари кураш бошлашган.

Маълумотларга қараганда Хенрикснинг трансфери тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!