Франция чемпионатининг яна бир баҳси номаълум муддатга қолдирилди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Монпьеле" жамоалари ўртасидаги ўйин бошқа кунга кўчирилгани маълум қилинган эди.

Мазкур ўйин 8 декабрь куни Парижда бўлиб ўтиши керак эди, аммо шаҳар полицияси илтимосига кўра бошқа кунга қолдирилди. Боиси айни кунларда Франция пойтахтида ёқилғи нархи ошиши ва Президент Эммануэль Макрорннинг ислоҳотларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Полиция ва маҳаллий аҳоли ўртасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар шанба куни ҳам мазкур ҳаракатни давом эттиришларини маълум қилишган ва шу боис полиция Лига-1 раҳбариятига илтимоснома билан чиққан.

Ҳозиргина маълум бўлдики, айни юқоридаги сабаб билан Франция чемпионатининг яна бир баҳси - "Тулуза" - "Лион" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Ушбу ўйин ҳам 8 декабрда ўтказилиши лозим эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!