Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича якуний Гран-прининг очилиш маросими ўтди (фото)

Кеча БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондонинг Олимпия ўйинларига киритилган йўналиши бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси старт олди. Очилиш маросимида БАА ва Халқаро таэквондо федерациясининг раҳбарлари иштирок этиб, таэквондонинг ривожи  ва олдиндаги юксалишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар олиб бордилар. Шунингдек, Жанубий Кореядан ташриф буюрган таэквондо усталарининг кўргазмали чиқишлари йиғилган мухлисларга хуш кайфият улашди. Эътиборингизга ушбу тадбирдан фотолавҳаларни тақдим қиламиз: 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!