"Фулхэм" МЮ ва "Атлетико" футболчиларини ижарага олди (фото)

Лондонликлар "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса ва "Атлетико" ҳужумчиси Лусиано Вьеттони бир мавсумга ижарага олдилар.

fosu

2016 йилдан буён МЮ сафида тўп тепадиган Фосу-Менса ўтган мавсумни ижара асосида "Кристал Пэлас" сафида ўтказган эди.

Вьетто эса 2015 йилдан буён "матрасчилар" аъзоси саналади. Ўтган йили эса ижара асосида "Валенсия" сафида тўп сурган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Фулхэм" "Севилья" дарвозабони Серхио Рикони ижарага олгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!