"Фулхэм" ўз сафига 2 нафар футболчини қўшиб олди

  • 1 февраль, 2019, 12:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Фулхэм" клуби ўзининг расмий сайтида икки нафар футболчини таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

Tecno

Унга кўра лондонликлар "Хоффенхайм"дан норвегиялик ҳимоячи Ховард Нордтвейдтни мавсум якунигача ижарага олишди. Шунингдек, улар "Ливерпуль" билан шартномасини бекор қилиб эркин агентга айланган сербиялик ярим ҳимоячи Лазар Маркович билан ярим йиллик шартнома имзолашган.

Маълумот учун, 28 ёшли Нордтвейт жорий мавсум "Хоффенхайм" сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга эришди. 24 ёшли Маркович эса бу мавсум бирор марта ҳам майдонга тушгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!