"Фулхэм" хавбеки АПЛ тарихига кирди

“Фулхэм” ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон айни дамда АПЛнинг 9-тури доирасида “Кардифф”га (2:2, танаффус) қарши бўлиб ўтаётган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси, 18 ёшли Сессеньон Англия премьер-лигаси тарихида XXI асрда таваллуд топган ва гол урган илк футболчи бўлди.

Маълумот учун, Сессеньон “Фулхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб жамоанинг асосий таркиб футболчиси сифатида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!