Футболчилар машғулот жараёнида тренажёрдан тўлақонли фойдаланишлари керак

Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш  мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00дан 17:00га қадар юртимиздаги футбол мухлислари қабулхонага ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА 1-вице-президентига мурожаат қилиб боришмоқда. 

Жумладан, қабулхонага ташриф буюрган Бердиев Махмаюсуф, Хусанов Шохалил, Акбаров Лазиз, Имамов Юсуфжонлар мамлакатимизда футболни ривожлантириш, болалар футболида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида ўз таклифларини билдириб ўтишди. Бу борадаги ўзларининг режалари билан ўртоқлашишди. Умаров Рашид эса футболчиларнинг машғулотлар жараёнида тренажёрдан тўлақонли фойдаланишлари борасида таклиф билан чиқди. 

Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боряпти. Бу орқали эса футболимизда учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, футболимизни янада ривожлантириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш сари катта қадам ташланмоқда.
 
Манбаа: ЎФА расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!