Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш босқичи. Қирғизистон Тожикистонни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Хабарингиз бор, кеча Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бошланди. Биринчи кун учрашувларида Эрон Туркманистонни, Ўзбекистон эса Қирғизистонни бир хил 6:3 ҳисобида таслим этишди.

Бугун саралаш баҳслари давом эттирилмоқда. Куннинг биринчи учрашувида Тожикистон Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. "Ўзбекистон" спорт мажмуасида кечган беллашувда қирғизистонликлар 6:1 ҳисобида устун келишди.

Соат 16:00да эса Афғонистон Туркманистон билан куч синашади.  
 
Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган. 
 
2 декабрь 
 
13:00 Тожикистон – Қирғизистон 1:6
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!