Фёдор Смоловга Лондон клуби қизиқиш билдирмоқда

Россиянинг “Краснодар” клуби форварди Фёдор Смолов фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда 28 ёшли Россия терма жамоаси аъзосига Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш лозимки, Смоловни шахсан жамоа бош мураббийи Рой Хожсон "Кристал Пэлас" сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Смоловга Лондоннинг бошқа бир клуби - "Вест Хэм" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!