
Габриель Жезус "Арсенал"ни "ўз ўрнига" қайтариб қўйди
Англия Премьер Лигаси 24-тури доирасида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” клуби ўз майдонида “Суонси”ни қабул қилди.
Ўйин давомида устунликни ўз қўлларида ушлаб турган шаҳарликлар, ўйинда ажойиб ғалабани қўлга киритди. Хусусан, баҳснинг 11-дақиқасида Габриель Хесус гол урган бўлса, 81-дақиқага келиб, Гильфи Сигурдссон ҳисобни тенглаштирди. Аммо, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда бразилиялик футболчи дубль қайд этиб, жамоанинг ғалабасини таъминлади.
Қайд этиш лозим, ушбу натижадан сўнг “шаҳарликлар” 49 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олган ҳолда, “Арсенал”ни “ўз ўрнига” қайтариб қўйди.
Фикрлар