Гамбург-2017: Иқболжон Холдоров ҳакамни ҳам, рақибни ҳам мағлуб этди

  • 29 август, 2017, 19:35
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбке боксчилари зафарли юришларини давом эттирмоқда. Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматов боксчиларимиз орасида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Вакилларимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда умидли боксчиларимиздан бири Иқболжон Холдоров (64 кг) чорак финалда анчайин тажрибали ва кучли бўлган мезбонлар вакили Артем Харутюнян билан куч синашди.

Мазкур жангда маҳорат бобида устун бўлган ҳамюртимиз очколар ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди. Эътиборга молик жиҳати, уч раунд давом этган ушбу жангда рефери икки бор Иқболжон Ҳолдоровни ноҳақ огоҳлантирди ва унинг тўплаган очкосидан олиб ташланди. Аммо якунда ўзбек ўғлони ғалабани қўлга киритди.

Биздан узоқлашманг. Олдинда яна 7 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!