Гарсия енгилмас рақибини мағлуб қилиб, чемпионликни қўлга киритди

Америкалик Майки Гарсия 63.5 кг вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) чемпионлик камари учун кечган жангда ҳамюрти Роберт Истер билан тўқнаш келди.

Жанг Лос-Анжелесдаги "Staples Center" аренасида бўлиб ўтди ва унда Гарсия очколар бўйича ғолиб чиқди. 116:111, 117:110, 118:109.

30 ёшли Гарсия профессионал рингда енгилмас боксчи ҳисобланади. У 39 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. 30 тасини нокаут билан якунлаган. 27 ёшли Истер эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида бунгача 21 ғалаба (14 нокаут) бор эди.

Истер билан жангда Гарсия Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) камарини ҳам ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!