Гаттузо қачон истеъфога чиқарилиши маълум бўлди
Женнаро Гаттузо “Милан”даги бош мураббийлик лавозимини 29 декабр куни СПАЛ билан бўладиган ўйиндан тарк этиши мумкин.
Аввалроқ Милан клуби раҳбарияти 40 ёшли италиялик мутахассисга “Фрозиноне” ва СПАЛ билан бўладиган ўйинларда 6 очко жамғариш вазифасини қўйган эди, бироқ биринчи учрашув дуранг билан якунланди.
Гаттузо энди 19-тур ўйинидан сўнг жамоани тарк этади. Қишки танаффусда жамоа раҳбарияти янги мураббий тайинлайди. Ҳозирда “россонерилар” бош мураббийлигига Антонио Конте ва Арсен Венгер асосий даъвогарлардан бўлиб турибди. Бироқ уларнинг жамоа келиш эҳтимоли кам.
Фикрлар