Германия - Швеция. Матнли онлайн трансляция

90+7' Финал хуштаги янгради! Германия термаси мўъжизавий тарзда кечган ўйинда ғалаба қозонди. Гуруҳдаги ҳолати яхши эмаслигига қарамасдан иродали ўйин намойиш қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда Кроос тўпни қойилмақом тарзда дарвозага жойлаб қўйди. У бу билан хатоларни ювди. Адолатли натижа. Немислар ҳақиқатан ҳам жуда кўп вазиятларни яратди.

90+6' Себастиан Ларссон огоҳлантирилди.

90+5 Кроос ва Ройс стандартдан ишлашди! Якунда Кроос ажойиб зарбаси билан тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди. Ольсен қанчалик уринмасин, буни қайтаришнинг уддасидан чиқа олмади.

90+5' ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Тони Крооссссс! 2:1...

90+4' Кроос диагонал тарзда Ройсга тўпни узатди, бироқ "Боруссия Д" футболчиси буни ўзига бўйсундира олмади.

90+2' Хавфли вазиятттттт!!! Брандтнинг зарбаси тўсинга тегмоқда! ААААААА! Қандай гол бўлмаслиги мумкин ушбу зарбанинг... Германияяяя?

90' Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди.

90' Маркус Берг ўрнига Исаак Телин майдонга тушди.

89' Лёв ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушуриб, таваккал қилмоқда. Юлиан Мексикага қарши баҳсда ўйинни кучайтирган эди. Кўрамиз қолган дақиқаларда нима бўлишини...

87' Йонас Хектор ўрнига Юлиан Брандт майдонга тушди.

85' Ўйин тобора поёнига етиб бормоқда. Ҳаяжонли дақиқалар бошланди. Бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

81' Қизил карточка! Боатенг Бергга нисбатан қўпол ўйнади ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

78' Оле Тайвонен ўрнига Жон Гуидетти майдонга тушди.

77" ШВедларни натижа қисман қаноатлантиради ва шунинг учун улар ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.

74' Виктор Классон ўрнига Жимми Дурмаз майдонга тушди.

73' Берг ҳаводаги курашда устун келиб, Форсбергни тўп билан таъминлади. Унинг 18 метрлардан берган зарбасини Нойер бартараф этди.

71' Эмиль Форсберг Боатнг томонидан ташкил қилинаётган тезкор қарши ҳужумни қўполлик билан бузди ва огоҳлантирилди.

67' Хекторнинг қанотдан уюштирган ҳужуми ўхшамади, бироқ Бундестим ҳужум қилишда тинмаётир...

63' Крооснинг бурчакдан киритган тўпини шведлар қайтаришди, аммо Нойер тезда уни ўйинга қайтарди. Лёв шогирдлари шошаётганликлари яққол сезилмоқда.

60' Бундестим ҳамон шведлар дарвозас олдида! ҳозир Кроос жарима майдонидан зарба берди, аммо уни ёпишга улгуришди!

54' Лёв шогирдларига танаффусда етарлича кўрсатма берган кўринади, шведлар шу вақтгача бирорта ҳужум уюштира олмади.

52' Экдаль яққол Мюллерга ета олмай қўполлик ишлатишга мажбур бўлди... ва огоҳлантирилди

48' Гоооооол! Мана сизга Ройс! Вернер ўнг қанотдан келди ва марказда Марко берган зарба дарвозадан жой олди!

46' Дракслер ўрнига Гомес майдонга тушди. Германия икки нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилади

46' Иккинчи бўлимга старт бериди

45' Танаффус!

45' Фантастик сейв Нойердан. Берг узоқ бурчакни аниқ нишонга олгна эди

43' Шведларнинг навбатдаги қарши ҳужуми немисларга қимматга тушиши мумкин эди.

39' Гюндоганнинг олис масофадан берган зарбаси ажойиб чиқди, аммо Ольсен устун келди кейин Люстиг Мюллер билан курашда тўпни бермади.

35' Немисларда хатолик юз бермоқда. Бу улранинг мухлислари учун "даҳшатли" бўлиб турибди.

32' Гоооол! Кроос майдон марказида тўпни йўқотди. Тезкор қарши ҳужум Тойвоненнинг Нойер дарвозасини ишғол қилинишига олиб келди. Шведлар олдинда!

30' Тамом. Қон тўхтамади. Энди унинг ўрнига ўйинни Илкай Гюндоган давом эттиради...

27' Шифокорлар Рудининг чиқаётган қонни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Шведлар бундан фойдаланиб, битта бўлса ҳам ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

25' Қўполлик, Руди бурнига рақиб бутсаси билан зарба берди, жароҳат жиддий...

24' Кроос амалга оширган бурчак зарбасини бўйдор шведлар осонлик билан бартараф этишди. Ҳавода уларга бас келиш анча қийин кечмоқда.

22' Немислар тўпни у қанотдан бу қанотга ошириб, рақиб жарима майдонига йўл қидирмоқда, аммо Дракслер, Мюллер ва Ройс тўпни Вернерга етказа олмаётир...

19' Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик немисларда. 88х12. Барчаси тушунарли...

16' Ройс ўнг қанотдан жарима майдонида Мюллерга тўп оширди, аммо Экдаль унга рўбарў келиб, тўпни олиб қўйди.

14' Германия термаси машинага ўхшамаяпти. Барча футболчилар ўз йўлида. Ҳужум қовушмаяпти, ҳимояда эса бироз бетартиблик. Бу қимматга тушиши мумкин.

12' Ана холос! Швеция ўзига келмоқда. НОЙЕР жамоаси жонига оро кирди. Сал қолса, шведлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди.

5' Немислар анча фаол. Киммих чап қанотдан жаримага кириб келди. Ройс зарба беришга ҳаракат қилди, кейин Вернер унга қўшилди, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

3' Ўйиндаги илк голга тортадиган вазият. Вернер ҳимоячини ортда қолдириб, Дракслерга узатди, у Хекторга... Бироқ Люстиг дарвоза линиясида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди!

1' Ўйин бошланди.

Қадрли футбол ихлосмандлари. Россия яшил майдонлари мезбонлик қилаётган мундиаль ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. "F" гуруҳида иккинчи тур иккинчи учрашувида Германия термаси Швеция қаршилиги енгишга ҳаракат қилади.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг:

Германия: Нойер, Боатенг, Рюдигер, Киммих, Хектор, Руди, Кроос, Дракслер, Ройс, Мюллер, Вернер.

Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен, Берг.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Бироз аввал якунига етган учрашувда Мексика терма жамоаси Жанубий Корея термасини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини анча яхшилаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!