Германия эртага Францияга ютқазган вазиятда ҳам Лёв ўз лавозимида қолади, чунки...

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв эртага Францияга қарши бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси доирасидаги ўйин натижасидан қатъий назар ўз лавозимида қолади.

Чунки, Германия футбол иттифоқи раҳбариятининг фикрича Лёвда Голландия (3:0) ва Францияга қарши ўйинларга терма жамоани тайёрлаш учун етарли вақт бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Германия учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!