Германия футбол иттифоқи президенти Йоахим Лёвнинг терма жамоадаги тақдири ҳақида гапириб ўтди
Германия футбол иттифоқи президенти Райнхард Гриндель муваффақиятсиз якунланган ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоа бош мураббийи Йоахим Лёвни нималар кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.
“Биз ҳозир жудаям қаттиқ ранжиганмиз, аммо биринчи навбатда бўлиб ўтган ўйинлар таҳлилини қилиш лозим. Бизда бу ишни қиладиган спорт менежменти бор. Биз айнан уларнинг фикрларига қараб иш кўрамиз.
Биз Лёв билан ЖЧ-2018 стартига қадар амалдаги шартномани узайтирган эдик. Чунки у ўша пайтда ушбу лавозимга ҳаммадан муносиброқ эди. Биз ўшанда нафақат ЖЧ-2014 ғолиблигини, балки ёш жамоа билан Конфедерациялар кубогини қўлга киритилганини ҳам инобатга олганмиз. Мен у ҳақда фикримни ўзгартирмадим”, - дейди Гриндель.
Фикрлар