Германия терма жамоаси форварди "Бавария"га ўтиши мумкинлигига шаъма қилди

"РБ Лейпциг" клуби форварди Тимо Вернер кеча "Бавария"га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг мюнхенликлар сафига кўчиб ўтиши мумкинлигига шаъма қилди.

“Мен келажагим ҳақида безовта бўлмаяпман. Чунки, менда ҳали ўйлаш учун ва тўғри қарор қабул қилиш учун вақт етарли. Шу ўринда айтишим лозимки Германияда қолишни истаган футболчи учун фақат битта клуб бор. “Лейпциг”да қолиш варианти ҳам мавжуд. Қолган таклифлар эса мен учун қизиқ эмас”, - дейди Германия терма жамоаси аъзоси.

Маълумот учун, 22 ёшли Вернер “Лейпциг” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 97та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 54та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер баҳоси 65 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!