Goal: Отаменди «Манчестер Сити» билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Николас Отаменди “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтирди. Бу ҳақда Goal интернет нашри ҳабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи “Сити”га 2015 йил “Валенсия”дан келиб қўшилган ва 2020 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Айтиш лозимки, Отаменди жорий мавсум Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди ва шу боис клуб раҳбарияти ушбу футболчини рағбатлантириш мақсадида у билан келишувни 2022 йилга қадар узайтиришга қарор қилган.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 23та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!