Голландиялик машҳур мутахассис энди "Спортинг"ни бошқаради
Хабарингиз бор бундан бир неча кун олдин Лиссабоннинг "Спортинг" клуби бош мураббий Жозе Пезейрани истеъфога чиқарган эди.
A Bola нашри тарқатган хабарга кўра Португалия гранди бошқарувини тез орада голландиялик мутахассис Марсел Кейзер ўз қўлига олади.
Таъкидлаш лозимки, "Аякс"даги фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш бўлган 49 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи БААнинг "Ал-Жазира" клуби бўлган эди.
Фикрлар