Головин "Монако" футболчисига айланади
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин бир оёғи билан “Монако”да бўлиб турибди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра монаколикар 22 ёшли Россия терма жамоаси аъзоси учун курашда “Челси”ни ортда қолдиришга эришишган. Айтиш лозимки, “аристократлар” Головин учун москваликларга 30 миллион евро таклиф қилишган бўлишса, “Монако” 35 миллион ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, Головин яқинда ниҳоясига етган ЖЧ-2018 мусобақаси давомида Россия терма жамоаси сафида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган эди.
Фикрлар